Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ўзининг «Саҳиҳ»ида, Аҳмад, Абу Довуд. Ибн Хажардан унинг исноди ҳасан, деди. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо айтади:


«كَانَ رَسُولُ اللَّهِ r
يُكْثِرُ الذِّكْرَ، وَيُقِلُّ اللَّغْوَ، وَيُطِيلُ الصَّلاَةَ، وَيَقْصُرُ الْخُطْبَةَ، وَلاَ يَسْتَنْكِفُ أَنْ يَمْشِيَ مَعَ الْعَبْدِ وَالأَرْمَلَةِ، حَتَّى يَخْلُوَ لَهُمْ مِنْ حَاجَتِهِمْ»

«Пайғамбар с.а.в. кўп зикр қилардилар, бекорчи гапни оз гапирардилар, намозни узун, хутбани эса қисқа қилардилар, қул ёки тул хотин билан юришдан ор қилмасдилар. Ҳатто уларнинг ҳожатларини чиқарардилар». Ҳоким уни ривоят қилиб, ҳар икки шартига кўра саҳиҳ, дейди. Ибн Ҳиббон уни ўзининг «Саҳиҳ»ида чиқарган. Ироқий уни, саҳиҳ, деган. Табароний Умомадан шунга ўхшаш ҳадисни чиқарган ва Ҳайсамий унинг исноди ҳасан, деган.

 

  • Намоз ва хутбадаги ўртачалик бошқа ҳадислар билан тафсир қилинганда намознинг хутбадан узунроқ бўлишини англатади. Ибн Абу Авфонинг ҳадисида Пайғамбар с.а.в. намозни узун, хутбани қисқа қилганлар, Амморнинг ҳадисида эса намозни узун, хутбани қисқа қилишга буюрганлар. Демак, у кишининг жума кундаги намозлари хутбаларидан узун бўлган. Агар Пайғамбар с.а.в. намозларининг миқдорини билиб олсак, хутбаларининг ҳам қисқалигини билиб оламиз. Абу Ҳурайра ривоятида Пайғамбар с.а.в. жума намозига «Жумъа» ва «Мунофиқун» сураларини зам қилганлар. Нўъмон ибн Башир ҳадисида эса „Сабби ҳисма раббикал-аъла“ билан „Ҳал атака ҳадисул-ғошия“ни ўқирдилар. Ибн Аббоснинг ҳадисида ҳам «Жумъа» билан «Мунофиқун» сураларини ўқирдилар. Бу уч ҳадисни Муслим ривоят қилган. Демак, Пайғамбар с.а.в. ўқиган энг узун жума намози «Жумъа» ва «Мунофиқун» суралари ўқилган намоздир. Бунга икки рукуъ, тўрт сажда, ташаҳҳуд ва салавотлар учун ўтиришларни қўшадиган бўлсак энг узун жума намози бўлади. Ундан қисқароғи эса «Аъла» ва «Ғошия» суралари зам қилинган намоздир. Шунга биноан, Пайғамбар с.а.в.нинг намозлари хутбаларидан узун бўлган.
  •  

  • Минбарда дарс, маъруза, мақола, ҳикоя қилиш, шеър ўқиш услубларидан бошқача, хутбага хос услубни ишлатиш. Хутбага хос услубни билиб олиш ва уни бошқа услублардан ажратиб олиш учун луғат китобларига мурожаат қилинсин.
  •  

    263-бет

    Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278

     

     

     

    8